Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп «оғир» маҳаллалар — Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида

Энг кўп «оғир» маҳаллалар — Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатимиздаги 1 минг 24 та маҳалла «оғир» тоифада, яна 1 минг 294 тасида жиноятчилик, 1,5 мингтасида ажримлар сони кўпайган. Энг кўп «оғир» маҳаллалар Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида.

Ҳозиргача 8 минг 481 та маҳаллада сайлов бўлиб ўтди. 3 минг 590 та маҳаллага янги раислар сайланди, 4 минг 891 нафари жойини сақлаб қолди.

Йиғилишда маҳаллалар уюшмаси маҳалла раислари ва «еттилик»ни янгича ишлашга ўргатиши зарурлиги қайд этилди. Умуман, маҳалла тизимида анча масала йиғилиб қолгани, сайлов якунланганидан кейин улар алоҳида муҳокама қилиниши таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг