Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Enterprise Uzbekistan” рақамли технологиялар халқаро маркази фаолияти ташкил этилди

“Enterprise Uzbekistan” рақамли технологиялар халқаро маркази фаолияти ташкил этилди

© Google

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–233-сонли Фармони 2025 йил 26 ноябрда қабул қилинди.

Ушбу Фармонга мувофиқ, мамлакатда IT соҳасини жадал ривожлантириш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда халқаро даражада рақобатбардош экотизимни шакллантириш асосий мақсадлардан этиб белгиланди. Шунингдек, рақамли ечимлар ва инновациялар йўналиши бўйича илғор маҳаллий компаниялар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, малакали мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш вазифалари белгиланди.

Фармонга кўра, “Enterprise Uzbekistan” рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди.

Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:
 • дастурий маҳсулотлар яратиш, рақамли технологиялар соҳасида консалтинг ва аутстаффинг хизматлари кўрсатиш;
  • рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда аутсорсинг асосида масофавий хизматлар кўрсатиш, жумладан бизнес жараёнлар аутсорсинги (BPO);
 • видео ўйинлар (GameDev) яратиш, улар учун график, видео ва аудиоконтент ишлаб чиқиш ва таҳрирлаш;
  • сунъий интеллект технологияларини яратиш ва ривожлантириш.

Шу билан бирга, Марказ Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқ нормалари ва принциплари ёки етакчи халқаро молия марказлари стандартларига асосланган махсус ҳуқуқий режимга эга алоҳида ҳудуд сифатида белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг