Ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудлар номи эълон қилинди
![Ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудлар номи эълон қилинди](http://static.xabar.uz/crop/1/4/720_460_95_1458478158.jpg)
Республиканинг Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ, Нурота, Қўшработ, Зомин, Янгиобод, Чироқчи, Кўкдала, Бешариқ, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Нуробод, Ургут, Иштихон, Пайариқ, Ш.Рашидов ва Фориш туманларида ер ости сув сатҳининг 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетиши давом этмоқда.
Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳудудларда 2022 йил 1 августдан бошлаб ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий этилади.
Бунда:
а) сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан сув тежовчи технологияларсиз ерларни суғориш тақиқланади;
в) ушбу ҳудудларда ичимликдан ташқари мақсадларда сув ҳисоблаш воситаларисиз ер ости сувларидан олинганда солиқ тўлови белгиланган солиқ ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.
Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги суғориладиган ерларни хатловдан ўтказган ҳолда сувни кам истеъмол қиладиган экинлар етиштиришга босқичма-босқич ўтиш чораларини кўриш ҳам белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter