Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер юзидаги энг ноёб дарахт: олтиндан ҳам қиммат

Ер юзидаги энг ноёб дарахт: олтиндан ҳам қиммат

фото:https://shedevrum.ai/

Ер юзидаги энг нодир ва энг ноёб ашёлар ҳақида ўйлаганингизда, кўз олдингизга олмос ёки олтин каби тошлар келади. Лекин улардан ҳам қимматбаҳо бўлган махсус ёғоч тури борлигини билармидингиз?

Кинам ёки кярани қаттиқ ва хушбўйлиги узоқ муддат сақлангани учун парфюмерия, хушбўй тутатқилар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган жуда кам учрайдиган ёввойи алоэ дарахтидир. Бир грамм кинамнинг нархи 10 000 долларгача сотилади, бу эса уни бугунги кунда сайёрадаги энг қиммат ёғоч, шунингдек, энг қимматли табиий ашёлардан бирига айлантиради.

Ушбу дарахтнинг танаси деярли ҳидсиз, аммо маълум шароитларда у қуюқ қатронлар (дарахт елими) турини ишлаб чиқаради. Ва ўша қатронлар билан қопланган тана қисми қимматбаҳо ёғочга айланади. Асрлар давомида одамлар алоэ дарахти фақат шикастланганда – стресслар, масалан, чақмоқ уриши, чумолилар ёки асалариларнинг ҳужуми, ҳатто йирик ҳайвонлар томонидан етказилган зарарлар қатрон ишлаб чиқаришни қўзғатади деб ўйлашган. Аммо мутахассислар фикрича, қатронларни (елим) маълум бир моғор тури юзага келтиради. Танасини қатрон қоплаган бу дарахт кучли, ўзига хос ҳидга эга ёғочга айланади. Кинамнинг ҳидини бошқа нарса билан аралаштириб бўлмайди. Унда бир вақтнинг ўзида гуллар, мевалар, қатронлар, мушк, ванил «овоз»ини эшитишингиз мумкин. Ҳид «ишлаб чиқарувчилар» табиат яратган бу табиий ҳидни сунъий равишда ҳалигача такрорлай олишгани йўқ.

 

фото:Pressa.tv

Шунинг учун етакчи косметика брендлари ва хушбўй ҳид «ишлаб чиқарувчилар» ёғочни «овлашади». Одамлар бу дарахтдан фойда олиш учун унга моғор юқтиришни ўргандилар ва бугунги кунда Осиёнинг турли мамлакатларида, Индонезиядан Мянма ва Ветнамгача дарахт етиштиришга ихтисослашган бутун плантациялар мавжуд.

Шуни таъкидлаш керакки, плантацияларда етиштирилган кинам дарахти арзон. Сабаби плантацияда ўстирилган алоэ моғор юқтирилгач бир неча йилда тайёр бўлади, табиатда ўсадиган ёввойи алоэ дарахтидаги кинам эса бир неча юз йил давомида етилади.

«Бу ер юзидаги энг кам учрайдиган ёғоч, – дейди ёғоч сотувчи Aлан Маҳаффи. – У титан, уран, платина ва олмосдан ҳам кам учрайди. Бир грамми 10 минг долларгача туради. Бундан икки-уч йил аввал Шанхайда икки килограммлик бўлак 18 миллион долларга сотилган эди».

Махафи қўлига ушлаган энг катта ўлжа –  600 ёшли дарахт томонидан ишлаб чиқарилган 16 килограмм кинам бўлаги эди, сотувчи уни топиш учун беш йил вақтини сарфлади. У 20 миллион долларга сотилган. Бироқ, ўшандан бери юқори сифатли алоэ ёғочига талаб ва нарх сезиларли даражада ошди.

Aлоэ ёғочида кинам бор ёки йўқлигини аниқ айтиш мумкин эмас. Дунёда қатрон билан қопланган ёғочни ҳидига қараб аниқлай оладиган бирон бир мутахассис йўқ ва кўп ҳолларда унинг ҳиди фақат ёғоч бўлаги ёндирилганда намоён бўлади.

фото:Pressa.tv

Дунёдаги энг қиммат ёғочнинг атиги бир неча грамми уни топган одамнинг ҳаётини тубдан ўзгартириши мумкинлиги ҳақидаги ғоя кўпчиликни алоэ ёғочини қидиришга ундайди.

Ўз навбатида, бадавлат одамлар алоэ дарахтини олиш учун бутун бойликларини сарфлашга тайёр. Камбоджанинг Wat Bang Kradan ибодатхонасидаги 200 ёшли дарахт бир кун келиб кинам беради, деб ишонилади ва япон харидорлари бунинг учун роҳибларга 23 миллион доллар таклиф қилишган. Роҳиблар, табиийки, рад этдилар ва ўшандан бери унинг яқинида ҳарбий база жойлашган ва базанинг асосий вазифаси дарахтни ҳимоя қилиш.

Кинам дарахтига талабнинг кескин ўсиши туфайли қора бозор пайдо бўлди, лекин у ерда ҳам кинам кам учрайди. Ёввойи табиатда ўсадиган эски алоэ дарахтлари тобора камайиб бораётгани сабабли, уларнинг нархи ошиб бормоқда.

Нима учун кинам олтиндан ҳам қиммат, сабаби олтинни вақти - вақти билан қазиб олиш мумкин, аммо кинам моғор (касаллик) ва узоқ вақт томонидан яратилган ноёб ҳодисадир. Сиз уни бир ёки икки йил ичида «ўстира олмайсиз», унга етишиш учун бир неча юз йил керак бўлади.

Бу мўъжиза, кинам ноёблик, ҳашамат ва муқаддаслик рамзи. У табиатни, маънавиятни ва нафсни бирлаштиради. Ва, эҳтимол, бу уни сайёрадаги энг қиммат дарахтга айлантиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг