Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суперкомпютер Ерда ҳаёт тугайдиган йилни аниқлади

Суперкомпютер Ерда ҳаёт тугайдиган йилни аниқлади

Фото: Getty Images/iStockphoto

NASA ҳамда Япониянинг Тохо университети олимлари Ерда нечанчи йилда ҳаёт тугашини суперкомпютер ёрдамида ҳисоблашди, деб хабар берди Daily Star.

Суперкомпютерга кўра, Ерда ҳаёт тахминан 1000002021 йилда тугайди.

Бунга сабаб — Қуёш фаоллиги оқибатида ҳароратнинг тинмай ошиб бориши ва атмосферада кислороднинг камайиб кетишидир.

Казуми Одзаки ва Кристофер Т. Рейнҳард ўтказган тадқиқотларга кўра, Ер атмосферасида кислороднинг кўплиги — геологик нуқта назардан вақтинча ҳолат. Вақт ўтгани сайин кислород камайиб боради ва сайёрамиз ҳозирги мавжуд ҳаёт формалари учун яроқсиз ҳолатга келади.

Юқоридаги тадқиқот нафақат сайёрамизнинг келажагини тушунишда, шунингдек, Ердан ташқаридаги ҳаётни қидиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг