Эрдўғон Россиядаги воқеаларга ўз муносабатини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат ўтказди.
Унда Туркия раҳбари Россиядаги сўнгги воқеалардан ҳеч ким манфаат кўрмаслигини айтган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Эрдўғоннинг идораси Туркия президенти Путин билан музокаралар доирасида Россиядаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилганини таъкидлади. Эрдўғон соғлом фикр билан ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида гапирган ва «Россиядаги воқеалардан ҳеч ким манфаат кўрмаслиги»ни ҳам таъкидлади. Шунингдек, турк лидери Путинни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Нашрнинг қайд этишича, Эрдўғон Туркия томони мавжуд вазиятни тартибга солиш учун ёрдам беришга тайёрлигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter