Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ерга комета яқинлашмоқда

Ерга комета яқинлашмоқда

Фото: Қуёш астрономияси лабораторияси

21 октябр санасида C/2025 А6 (Lemmon) кометаси Ерга яқинлашади, деб хабар берди Россия ФА Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси.

Комета ва Ер ўртасидаги минимал масофа 90 млн километрни ташкил этади.

Олимларга кўра, фазовий жисм ҳисоб-китоб қилингандан тезроқ ёрқинлашмоқда. Октябр ойи бошида у бешинчи юлдуз даражасигача катталашади ва Ердан дурбинда кузатиш мумкин бўлади.

Ҳозир комета сайёрамиздан тахминан 200 млн километр олисда, у кунига ўртача 5 млн километр тезликда яқинлашмоқда. 3 октябрда Ер ва комета оралиғи 150 млн километргача қисқаради, 21 октябрда эса Lemmon энг минимал масофагача келади.

Кометанинг максимал ёрқинлиги октябр охири — ноябр бошларида кузатилади. Икки-тўрт юлдуз катталигигача ёрқинлашган кометани оддий кўзда ҳам кузатса бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг