Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эркин ун бозори: олти кун сабоқлари

Эркин ун бозори: олти кун сабоқлари

Фото: Xabar.uz

Қолипли нон нархи мувофиқлаштирилгани муносабати билан ўтказилаётган пресс-турнинг иккинчи куни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси акционерлик жамиятида бўлиб ўтди.

Тадбирнинг мақсади оммавий ахборот воситалари ва улар орқали кенг жамоатчиликни Республика товар-хом ашё биржасида ун ва ғалла маҳсулотларини очиқ биржа савдоларида сотиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништириш эди.

Ғаллачиликда бозор механизмларини жорий этилишидан кўзланган асосий мақсад буғдой ва ун нархлари барқарорлигини таъминлаш эканлиги яна такрорланди.

Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зулфиддин Камоловнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси унга юклатилган вазифа –  ҳар икки томон, маҳсулот сотувчи ва харид қилувчини янги жараёнга мослаштириш йўлида қатор тадбирларни амалга оширган. 

Фото: Xabar.uz

«Буғдойни биржа орқали самарали сотилишини йўлга қўйиш мақсадида 20 мингдан ортиқ фермер ўқитилди. Улар биржада соддалаштирилган тартибда, электрон имзо орқали рўйхатдан ўтказилди ва брокерлик идораларига биркитилди».

Маълум бўлишича, биржа мутахассислари томонидан Савдо-саноат палатасининг қарийб 200 нафар ходими ва фермерларнинг 500 дан ортиқ бухгалтерлари брокерликка ўқитилган ва биржада брокер сифатида рўйхатдан ўтказилган.  

Зулфиддин Камолов буғдой маҳсулотини биржа орқали сотадиган фермерлар биржа комиссион тўловлари ва гаров маблағларини киритиш шартларидан озод этилганини таъкидлади.

«Бунгача мамлакатда истеъмол учун чиқарилган уннинг ойлик миқдори 140 минг тоннани ташкил этган бўлса, июнь ойида биржа савдоларига 170 минг тонна ун маҳсулотлари қўйилади» деб айтилди тадбирда.

1 июндан 7 июнга қадар, олти кундаги эркин ун савдоси сабоқлари қандай бўлди? «Ўтган даврда «Ўздонмаҳсулот» АЖ таркибидаги 44 та корхона томонидан биржа савдосига 45 минг тонна биринчи навли ун қўйилган ва улардан 43,8 минг тоннаси – 97 фоиз сотилган.

Олти кун давомида 1-навли уннинг бир тоннаси 4 549,3 минг сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ун маҳсулотлари жорий йил 1 июнидан, ғалла маҳсулотлари эса 1 июлдан бошлаб очиқ биржа савдоларига қўйилиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг