Эрон Ҳурмуз бўғозини ёпди — Reuters
Эрон Ҳурмуз бўғозини қатновчи кемалар учун ёпгани ҳақида хабар берилди. Бу дунёдаги энг муҳим нефт ташиш йўналишларидан биридир.
Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳурмуз бўғозида кемалар ҳаракатини тўхтатганини билдирди. Reuters агентлигининг хабар беришича, ИИҚК радиоалоқа орқали «бирон-бир кеманинг Ҳурмуз бўғози орқали ўтишига рухсат берилмаслиги» ҳақида огоҳлантирмоқда.

Агентлик суҳбатдошининг қайд этишича, Эрон расмийлари Ҳурмуз бўғози ёпилгани ҳақида ҳали расман эълон қилмаган.
Форс кўрфазидан нефт ташувчи танкерлар айнан Ҳурмуз бўғози орқали ўтади. Эрон ҳукумати дунёдаги жами нефт ташиш ҳажмининг учдан бир қисми ўтадиган ушбу бўғозни ёпиб қўйиши ҳақида бир неча бор таҳдид қилган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter