Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ва «Толибон» кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди

Эрон ва «Толибон» кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди

Aфғонистон чегарасида Эрон ва «Толибон» ҳарбий кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Сиестон ва Белужистон вилоятининг Ҳилманд (Хирманд) тумани раҳбари Мейсам Баразандега таяниб IRNA хабар бермоқда.

«Хирманд шаҳри яқинида Эрон Ислом Республикаси чегара қўшинлари ва «Толибон» кучлари ўртасида тўқнашув юз берди», деди у.

Туман раҳбари чегарачилар ва «Толибон» гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётганини ҳам таъкидлади.

Эҳтимолий қурбонлар ҳақида Баразанде аниқ гап гапирмаган. 

Тўқнашув сабаблари ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг