Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда суд биносига террорчилар ҳужум қилди: беш киши ҳалок бўлган

Эронда суд биносига террорчилар ҳужум қилди: беш киши ҳалок бўлган

Фото: Х/PresstvExtra

Эрон жануби-шарқидаги Зоҳидон шаҳрида суд биносига қуролли ҳужум оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланган.

Fars агентлиги хабарига кўра, жангарилар тинч аҳолига қарата ҳам бетартиб ўқ узган. Ҳалок бўлганлар орасида аёл ва чақалоқ ҳам бор.

«Уч нафар террорчи йўқ қилинди. Қатор фуқаролар ва уларнинг мулкига зиён етказилган», — дейилади агентлик хабарида.

Ярадорларнинг айримлар оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.

Тўлдирилган маълумот!

Сўнгги маълумотга кўра, суд биносига белуж террорчилари ҳужум қилган. Қурбонлар — 6 нафар, жароҳатланганлар — 22 нафар. Ўлдирилганларнинг уч нафари — суд биноси қўриқчилари. Шунингдек, уч террорчи ўлдирилган.

«Жайш ал-Адл» террорчилар гуруҳи ҳужумни ўз бўйнига олди — белужларни ўлимга ҳукм қилган ва уларнинг уйларини буздирган судялардан ўч олиш мақсадида теракт амалга оширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг