Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага жанубда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

Эртага жанубда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

Иллюстратив фото

«Ўзгидромет», эртага, 17 июл куни Ўзбекистон ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24°, кундузи 38-40° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 24-29°, кундузи 38-43° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28°, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 30° гача, кундузи 38-43° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26°, кундузи 36-41° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 39-44° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 30-35° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг