Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Тошкентнинг айрим кўчалари, ИИВ академияси ва нон заводида газ бўлмайди

Эртага Тошкентнинг айрим кўчалари, ИИВ академияси ва нон заводида газ бўлмайди

Эртага, 21 апрел куни Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча газ таъминотидан узиб турилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги канали томонидан хабар берилган.

«Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси!

21 апрел куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Мирзо Улуғбек тумани Тоҳир Малик ва Тинчлик кўчасидан ўтган ер ости газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узиладилар.

Аҳоли истеъмолчилар:

— Қора сув бўйи кўчаси;
— Гёте кўчаси;
— Қора сув мавзеси;

Улгуржи истеъмолчилар:

— Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Академия биноси;
— «Нобель фарм» саноат корхонаси;
— Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси;
— Қора сув-4 даҳасидаги «Мурувват уйи»;
— 2-Иссиқлик маркази;
— Қора сув-6 даҳасидаги нон заводи;
— Қора-сув-6 даҳасидаги барча кичик корхоналар.

Шунингдек, 2-Иссиқлик марказига газ етказиб берилиши вақтинча тўхташи муносабати билан ушбу ҳудуд аҳолисига иссиқлик энергияси таъминотида ҳам узилиш кузатилади.

«HUDUDGAZTA’MINOT» АЖ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг