Эстония — президентлик ва бош вазирлик аёллар қўлига ўтган дунёдаги ягона давлатга айланди
Эстонияда коррупцион можародан сўнг ҳукумат ўзгарди — бош вазирликка Ислоҳотлар партияси етакчиси Кая Каллас келди. Шу тарзда Эстония президентлик ва бош вазирлик аёллар қўлига ўтган дунёдаги ягона давлатга айланди.
Кая Каллас — Эстония тарихида бош вазир бўлган илк аёл киши.
Керсти Калюлайд 2016 йили президентликка сайланган илк аёл киши бўлганди.
Эндиги шаклланган янги ҳукумат таркибига Каллас билан бирга яна олти аёл киши кириб келдики, бунақаси ҳам Эстонияда тарихида кузатилмаган.
Кая Каллас ҳақида
Кая Каллас — Европа парламенти собиқ депутати, Европа учун либераллар ва демократлар альянси таркибида фаолият юритган. Кая Каллас — Ислоҳотлар партияси асосчиларидан бири, Эстония собиқ бош вазири, ташқи ишлар вазири, молия вазири ҳамда Еврокомиссия собиқ аъзоси Сийма Калласнинг қизи.
Калласнинг мутахассислиги — юрист, 1995 йили, 18 ёшида «Tark Grunte Sutkiene» бюросида амалиёт ўтаган.
1996-1997 йилларда Ванемуйне театри директорининг маслаҳатчиси бўлган. Кая 2006 йили тузилган «Ska Faktor» мусиқий гуруҳи қўшиқлари матнини ёзиш билан ҳам шуғулланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter