Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти ҳудудда коронавирус юқтирганлар аниқланди. Жами беморлар сони 55 мингдан ошди

Етти ҳудудда коронавирус юқтирганлар аниқланди. Жами беморлар сони 55 мингдан ошди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 27 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55132 (+179) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

97 нафари Тошкент шаҳрида,
27 нафари Наманган вилоятида,
17 нафари Самарқанд вилоятида,
12 нафари Сурхондарё вилоятида,
12 нафари Фарғона вилоятида,
7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 51458 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3218 нафар коронавирус аниқланган бемор бор. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг