Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евро-2024. Германия сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Евро-2024. Германия сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

А гуруҳида плей-оффга йўлланма олган икки жамоа номи маълум бўлди.

Мусобақа мезбони Германия Швейцарияга қарши баҳсда қийинчиликка дуч келди. Сўнгги дақиқаларда Фюллкругнинг голи эвазига дурангга эришди. Германия биринчи ўрин билан, Швейцария иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олишди.

Шотландия билан баҳсда Венгрия 90+10-дақиқада киритилган гол эвазига ғалабани қўлга киритди. Бу венгрларга ҳам плей-оффга чиқиш учун имкониятни сақлаб қолишига имкон берди.

Евро-2024. 3-тур. А гуруҳи.

Швейцария – Германия 1:1

Голлар: 1:0 – 28 Ндойе, 1:1 – 90+2 Фюллкруг.

Швейцария – Зоммер, Видмер, Родригес, Шер, Аканджи, Эбишер, Джака, Фройлер, Ридер (Варгас, 65), Ндойе (Амдуни, 65), Эмболо (Дуа, 65).

Германия – Нойер, Рюдигер, Та (Шлоттербек, 61), Миттельштедт (Раум, 61), Кроос, Гюндоган, Андрих (Байер, 65), Виртц (Сане, 76), Киммих, Хавертц, Мусиала (Фюллкруг, 76).

Огоҳлантиришлар: Ндойе (25), Та (38), Джака (67), Видмер (81).

Шотландия – Венгрия 0:1

Гол: Чобот, 90+10.

Шотландия – Ганн, Ралстон (Маклин, 83), Хэнли, Маккенна, Хендри, Робертсон, Макгрегор, Макгинн (Армстронг, 76), Мактоминей, Гилмор (Кристи, 83), Адамс (Шенкленд, 76).

Венгрия – Гулачи, Болла (Надь, 86), Орбан, Ботка, Дардаи (Салаи, 74), Керкез (Чобот, 86), Стайлз (Надь, 61), Шаллаи, Собослаи, Шафер, Варга (Адам, 74).

Огоҳлантиришлар: Стайлз (18), Орбан (26), Шафер (44), Мактоминей (50), Кляйнхайслер (75).

Гуруҳ жадвали: 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг