Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евро-2024. Суперкомпютер ким ғолиб чиқишини аниқлади

Евро-2024. Суперкомпютер ким ғолиб чиқишини аниқлади

Фото: Instagram/EURO2024

Германия мезбонлик қилаётган футбол бўйича Европа чемпионатининг атиги бир ўйини қолди — финалда Испания ва Англия терма жамоалари ўзаро куч синашади. Соврин қайси жамоаники бўлади? Мухлисларни қизиқтираётган бу саволга суперкомпютер жавоб берди, деб ёзмоқда Opta Sports.

Суперкомпютернинг фикрича, финалда Испаниянинг ғолиб чиқиш эҳтимоли — 57,3 фоиз, Англияники — 42,7 фоиз.

Суперкомпютер устунликни «қизил фурия»га беришига сабаб — испан жамоасининг қандай ишлаётгани. Луис де ла Фуэнте жамоаси финалгача олти ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди. Испания барча ғалабаларига ўйиннинг асосий вақтида эришди, Англия бундай натижа билан мақтана олмайди.

Гарет Саутгейт жамоаси гуруҳдан икки дуранг ва бир ғалаба билан чиқди. Кейин жуда қийин ўтган плей-офф босқичидаги уч ғалаба (биттаси пеналтилар сериясида ҳал бўлган). Шунинг учун ҳам суперкомпютер инглизларнинг зафар қозониш имкониятини сал пасайтирди.

Агар ёдингизда бўлса, Евро-2024 бошланишидан аввал суперкомпютер Англияни ғолибликка асосий даъвогар деганди. Ўшанда совринга даъвогарлар рўйхатида кейинги ўринларда Франция, Германия ва Испания терма жамоалари кўрсатилганди.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионатининг Испания ва Англия ўртасидаги финал ўйини Берлинда 14 июл санасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг