Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евро-2024 трансляциясини футболга ихтисослашмаган телеканал сотиб олди

Евро-2024 трансляциясини футболга ихтисослашмаган телеканал сотиб олди

2024 йилги Европа чемпионатининг Ўзбекистон ҳудудидаги расмий трансляция ҳуқуқини ZO'R TV сотиб олди. Бу ҳақда футбол шарҳловчиси  Даврон Файзиев маълум қилди.

«Германияда старт оладиган Европа чемпионатининг Ўзбекистонда расмий трансляция ҳуқуқларини ZO'R TV телеканали харид қилди. Евро-2024 вақтида ZO'R TV билан ижодий ҳамкорлик доирасида учрашувларни шарҳлаб боришга келишдик», — дейди Файзиев ўз телеграм каналида.

Европа чемпионати баҳслари 14 июндан 14 июлгача давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг