Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ Арманистон иқтисодиёти учун 270 млн евро ажратади

Евроиттифоқ Арманистон иқтисодиёти учун 270 млн евро ажратади

Европа Иттифоқи 2028 йилгача Арманистон иқтисодиётининг барқарорлигини ошириш учун 270 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Ереванда бўлиб ўтган Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

«Европа Иттифоқи Арманистонга 2024-2027 йилларга мўлжалланган барқарорлик ва иқтисодий ўсиш дастури учун 270 миллион евро ажратмоқда. Бу бизнесни қўллаб-қувватлайди, Арманистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни яхшилайди ва ислоҳотларга ёрдам беради. Аммо бизнинг муносабатларимиз фақат иқтисодиёт доирасида эмас.

Шунингдек, биз аҳолининг заиф гуруҳларига молиявий, уй-жой ва психологик ёрдам кўрсатамиз», – деди Каллас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг