Европа лигаси: Меҳмонларга аталган биринчи оқшом
Европа лигасининг плей-офф (1/16 финал) босқичи дастлабки учрашувлари якунига етди.
Истанбулда «Ноттингем Форест»ни қабул қилган «Фенербаҳче» 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, кейинги босқичга чиқиш имкониятидан деярли маҳрум бўлди. «Селтик» ҳам ўз майдонида «Штутгарт» (Германия)га йирик ҳисобдаги ғалабани «тортиқ қилди» — 1:4. Умуман олганда, ўйинларнинг кўпида меҳмонларнинг қўли баланд келди. Кечанинг ягона дуранги Грецияда қайд этилди — «Панатинаикос» ва «Виктория Плзен» муроса кўчасини танлади (2:2). Биргина «Лудогорец» ўз майдонида мухлисларини мамнун эта олди.
Фенербаҳче — Ноттингэм Форест 0:3
Голлар: Мурилло 21, Жезус 43, Гиббс-Уайт 50.
Бранн — Болоня 0:1
Гол: Кастро 9.
ПАОК — Cелта 1:2
Голлар: Жеремежефф 77 — Аспас 34, Сведберг 43.
Динамо Загреб — Генк 1:3
Голлар: Белжо 44 — Ҳейнен 15, Эл Оуаҳди 21, 90.
Селтик — Штутгарт 1:4
Голлар: Нйгрен 21 — Ҳанноусс 15, 28, Левелинг 57, Томас 90+3.
Лилл — Црвена Звезда 0:1
Гол: Ученна 45+1.
Лудогорец — Ференцварош 2:1
Голлар: Дуа 24, Сон 67 — Деле 27.
Жавоб учрашувлари 26 февралда бўлиб ўтади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter