Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа тарихидаги энг катта кокаин партияси фош этилди

Европа тарихидаги энг катта кокаин партияси фош этилди

Фото: «N-TV»

Германия божхонаси Гамбург портида Европа тарихидаги энг катта кокаин партиясини тўхтатиб қолишди. Парагвайдан олиб келинган бешта контейнерда тақиқланган 16 тонна психоактив моддалар топилган, дея хабар берди N-TV.

Германия ҳукумати 12 февраль куни кокаин партиясини топиб, маълумотларни хорижлик ҳамкасбларига етказди. Шунинг шарофати билан 21 февраль куни Бельгиянинг Aнтверпен шаҳрида 7 тоннадан ортиқ яна бир улкан партия аниқланиб, мусодара қилинди. Хабарларга кўра, гиёҳванд моддалар консерва идишларига яшириб қўйилган.

Ушбу 23 тонна кокаин билан боғлиқ вазиятда бир киши — 28 ёшли Голландия фуқароси ҳибсга олинди. Божхона ходимларининг маълум қилишларича, ушбу моддалар кўчада сотилганда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи кимсаларга миллиардлаб евро даромад келтирган бўларди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг