Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европада бир ҳафтада жазирама оқибатида 1300 дан ортиқ инсон вафот этди

Европада бир ҳафтада жазирама оқибатида 1300 дан ортиқ инсон вафот этди

Лондон. 2026 йил 26 июн.

Фото: Andy Rain / EPA

Европада 21 июндан бери кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво оқибатида 1 300 дан ортиқ инсон вафот этди. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус баёнот берди.

«Ҳозирда қарийб 150 миллион аҳоли ҳаддан ташқари иссиқ иқлим шароитида яшамоқда, мактаблар ёпилмоқда, энергия тизимлари эса юкламани кўтара олмаяпти», — деб ёзди у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

ЖССТ раҳбари иссиқлик стрессини «индамас қотил» деб атади ва Европадаги уйлар, мактаблар ҳамда иш жойлари бундай юқори ҳароратларга мослашмаганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг