Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европада жазирама туфайли 25 мингдан ортиқ одам вафот этди

Европада жазирама туфайли 25 мингдан ортиқ одам вафот этди

Фото: Jopopz Tallorin / Unsplash.com

Европада бу йил аномал иссиқ ҳаво сабабли вафот этганлар сони 25 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Bloomberg сўнгги маълумотларга асосланиб хабар берди.

Жазирама билан боғлиқ ўлимлар энг кўп Германияда қайд этилган. Роберт Кох институти ҳисоб-китобларига кўра, апрел ойидан буён мамлакатда иссиқ ҳаво сабабли 11,9 минг киши вафот этган. Ўлимларнинг 9 мингдан зиёди сўнгги бир ойда қайд этилган.

Испания, Франция, Буюк Британия, Швейцария ва Нидерландияда ҳам ўлим кўрсаткичлари юқори бўлмоқда. Келаси ҳафта айрим ҳудудларда иссиқ яна кучайиши кутилмоқда. Лондонда ҳарорат 34 даражага, Парижда эса қарийб 38 даражага кўтарилиши прогноз қилинган.

Иссиқ ҳаво сабабли ортиқча ўлим кўрсаткичи муайян даврдаги ўлимлар сонини аввалги йиллардаги ўртача кўрсаткичлар билан таққослаш орқали ҳисобланади. Давлат идоралари ва илмий-тадқиқот институтлари эълон қиладиган маълумотлар кечикиб келади. Шу сабабли ҳозирги рақамлар август бошида бошланган сўнгги иссиқлик тўлқини оқибатларини ҳали тўлиқ акс эттирмаган.

Аввалроқ Словакия, Австрия ва Венгрияда ҳарорат бўйича тарихий рекордлар қайд этилган эди. Бу мамлакатларда ҳаво 41–42 даражагача қизиган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг