Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фақат иккита ҳудудда коронавирусни юқтириб олганлар аниқланди

Фақат иккита ҳудудда коронавирусни юқтириб олганлар аниқланди

2020 йил 5 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 946 (+87) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 71 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 118, Тошкент вилоятида 104, Жиззах вилоятида 43, Бухоро вилоятида 17, Андижон вилоятида 15, Сурхондарё вилоятида 10, Қорақалпоғистон Республикасида 4, Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 55 633 (+315) нафар фуқаро тузалди, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 828 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг