Фақат иккита ҳудудда юздан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланди

2020 йил 6 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 476 (+106) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли С.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 54 ёшли Т.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 40 880 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 251 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter