Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона вилояти ФВБга раҳбар тайинланди

Фарғона вилояти ФВБга раҳбар тайинланди

Фото: ФВБ

Қўчқоров Илҳомжон Абдубасирович Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинлов Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошев ҳамда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоят фавқулодда вазиятлар тизими вакилларига эълон қилинди.

Илҳомжон Қўчқоров 1981 йил Фарғона туманида туғилган. 2002 йил Фарғона давлат университетини, 2014 йил Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.

2004-2022 йиллар давомида Фарғона, Хоразм, Сирдарё ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармасида раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар вилоят  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг