Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Фарғона водийсида электр узилишлари кузатилади

Бугун Фарғона водийсида электр узилишлари кузатилади

Фото: Xabar.uz

Бугун Фарғона водийси вилоятларида электр узатишда вақтинча узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълумот берди. 

«Баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, 500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган»,—дейилади хабарда.

Хусусан, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг