Фарғонада 1,1 трлн сўмлик «банкротлик» фош этилди
Фарғона вилоятида сохта банкротлик ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «T.» хусусий корхонаси масъул шахслари кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажармасликни кўзлаб, корхонани қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиб, тўлов интизомини бузган ҳолда муддати ўтган дебитор қарздорликларини белгиланган муддатларда ундириш чораларини кўрмасдан, сотувдан тушган пулларни банкка топширмасдан 1,1 трлн сўмни гўёки иш ҳақи учун корхонанинг ҳисоб-рақамидан ечиб олишлари орқали қасддан банкротликка олиб келганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter