Фарғонада 50 минг долларга ер сотган раҳбар қўлга олинди

Фарғона вилоятида тадбиркорга шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Б.С. “B.F.” хусусий корхонаси раҳбари С.Н.нинг ишончига кириб, тадбиркорга Бағдод тумани Гулистон массивида янги қурилаётган марказий шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, гўёки ер майдонининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганлигини, унинг номига расмийлаштириш учун яна 3 000 АҚШ доллари кераклигини айтиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter