Фарғонада 90 ёшли аёлга уй талашиш ортидан жароҳат етказилди

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида 90 ёшли онахон невараси томонидан калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 июль куни Қўқон шаҳар, А.Дониш кўчаси 1 уйда ўзаро мулкий низо туфайли қариндошлар Л.Т. ва Г.Т. (аёллар) ўзаро жанжаллашиб кетишган. Мазкур жанжалга ушбу хонадонда яшовчи М.Т (суратдаги кекса аёл) ҳам аралашиб, уларни ажратмоқчи бўлган.
Аниқланишича, М.Т.ни жанжал вақтида бирор бир шахс уриб тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган.
Ҳозирда жанжал иштирокчилари Л.Т., Г.Т., М.Т. ва бошқаларнинг баданидаги тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган ва Қўқон шаҳар ИИБ томондан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter