Фарғонада ИИБ ходими ўзини отиб қўйди
Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзини бош қисмидан жароҳатлаган.
Маълум бўлишича, Тошлоқ тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант А.У. жорий йилнинг 5 декабрда тунги хизматдан чиқиб, туман ИИБда ўтказилган эрталабки йўриқномага келмаган ҳамда у билан боғланишнинг имкони бўлмаган.
Ўтказилган суриштирув ишлари давомида катта лейтенант А.У. яшаш хонадонидан тахминан 3 км узоқликдаги Бесаранг қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» канали ёқасидаги йўлининг четида, ўзига тегишли бўлган «Spark» русумли автомобилида ўзига бириктирилган ПМ табель қуроли билан бош қисмидан жароҳатланган, кома ҳолатда топилган ва зудлик билан тиббий муассасага жойлаштирилган.
Аниқланишича, ходим, ижтимоий тармоқларнинг «1xbet» иловасидан фойдаланиб, жорий йилнинг август ойида 45 млн. сўм ютқазганлиги учун, қарздорлик муаммоси ҳал этилиб, интизомий тартибда жазоланган ҳамда вилоят ИИБ қошидаги Интизомий кенгашнинг назоратида бўлган.
Ҳозирда ҳолат вилоят прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ИИБ ходими пистолет билан ўзини ўзи отиб, вафот этгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter