Фарғонада содир бўлган ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

1 ноябрь куни соат 22:00 ларда Фурқат тумани Қўқонбой қишлоғи ҳудудида ЙТҲ содир бўлди.
А-376 Қўқон—Жиззах автомобиль йўлининг 10-километрида 1992 йилда туғилган Н.Д. бошқарувидаги Nexia-2 қарама-қарши йўналишга чиқиб, 1985 йилда туғилган Ю.М. бошқарувидаги ВАЗ-2105 билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси Н.Д. ва йўловчиси Р.О. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида, яна икки йўловчи — Р.К. ва М.Ғ. эса шифохонада вафот этган.

«Жигули» ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи Фурқат туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter