Фарғонадаги ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада туғриқ бўлимида эркак киши хамширани сочидан тортиб судраганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси маълум қилди.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.
Жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.
Аввалроқ Фарғонада шифокор аёлнинг сочидан судраган эркак ИИБ собиқ ходими бўлиб чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter