Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА жаҳон чемпионатларини ҳар икки йилда ўтказмоқчи

ФИФА жаҳон чемпионатларини ҳар икки йилда ўтказмоқчи

Фото: «IstoÉ»

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жаҳон чемпионатларининг икки йиллик давраси доирасида терма жамоаларнинг бўлғуси тақвимларини кўриб чиқиш таклиф этилган ҳужжатларни миллий федерацияларга жўнатди. Ўзгаришларни 2026 йилдан сўнг амалга ошириш режалаштириляпти.

«Cadena SER» ёзишича, янги тақвим футболчилар бир йилда миллий жамоаларга ажратадиган 50 кунни 30 кунгача қисқартириш имконини беради. Чунки ҳар икки йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатларининг саралаш ўйинлари сони қисқартирилади.

Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино футболга ислоҳотлар кераклигини таъкидлаганди. Унинг фикрича, 2026 йилдан жаҳон чемпионатида жамоалар сони 48 тага етказилиши турнирнинг даврийлигида ҳам аксини топиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг