Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FIFA Series: Ўзбекистон Габонни мағлуб этди

FIFA Series: Ўзбекистон Габонни мағлуб этди

Фото: ЎФА.

FIFA Series турнири доирасида Ўзбекистон ва Габон термалари ўзаро учрашув ўтказди

Учрашувда ўзбекистонликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Габонликлар 6-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Аммо 14-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи таймда Ўзбекистон фаол ҳужум олиб борди. 59-дақиқада Жаҳонгир Ўрозов жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қўшиб берилган вақтнинг 4-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни йириклаштирди. 

Шу тариқа Ўзбекистон Габонни мағлуб этди. Бошқа бир учрашувда Венесуэла Тринидад ва Тобагони йирик ҳисобда енгди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг