Фирибгар «Ўзпахтасаноат» акцияларини 12 минг долларга «пуллади»

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари акция билан боғлиқ фирибгарликни фош этдилар.
Текширувлар давомида фуқаро О. ўзини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида ишлашини айтиб, «Ўзпахтасаноат» АЖнинг акцияларини товар-хомашё биржасидан олиб беришни ваъда қилиб, фуқаро Ж.дан 12000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter