Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги фожиа. Турли давлатлар Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирмоқда

Қозоғистондаги фожиа. Турли давлатлар Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирмоқда

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги мудҳиш ҳодисада қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилди. Шунингдек, Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучков ҳам ушбу фожиа юзасидан таъзия билдирди.

«Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан бу йўқотиш сабабли ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман, жароҳатланган фуқароларнинг тезроқ соғайиб кетишларини тилайман», дейилади Қозоғистон Президенти мактубида.

Бундан ташқари, Туркия Ташқи ишлар вазири ҳам мазкур мудҳиш воқеа бўйича Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда автобуснинг ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг