Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда мудҳиш рекорд ўрнатилди

Францияда мудҳиш рекорд ўрнатилди

Фото: «Glas.ru»

Францияда коронавирусга чалинганлар сони 16 972 нафарга кўпайиб, яна рекорд натижага етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Эпидемия бошлангандан  буён Францияда умумий касалланганлар сони 606 625 кишига етди. Жами 32 198 нафар бемор COVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Аввалги антирекорд 24 сентябрь куни қайд этилган — 16 мингдан зиёд. Ўтган ҳафта шифохоналарга жами 4087 киши тушган, улардан 849 нафари реанимацияда.

«Worldometers»нинг маълум қилишича, 2020 йил 4 октябрь 9:30 ҳолатига кўра, дунёда 35 135 044 киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 1 03 934 нафари ҳаётдан кўз юмди, яна 26 126 713 нафари тузалган. Касалланишлар сони бўйича АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Колумбия олдинда бормоқда.

Янги типдаги коронавирус инфекцияси чақирган COVID-19 пневмонияси тарқалиши илк бор 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган. 11 март куни ЖССТ пандемияни эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг