Франкфурт ярмаркаси – ўзбек муаллифлари учун янги эшиклар очиляпти

Бугун, 16 июнь куни, Ўзбекиистон Миллий кутубхонасида Франкфурт китоб ярмаркаси вакиллари томонидан ўзбекистонлик нашриётчилар, таржимонлар ва матбаа соҳаси вакиллари учун махсус семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида нашр соҳасидаги халқаро тажриба, Франкфурт ярмаркасининг имкониятлари ҳамда ўзбек китоб маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш йўллари муҳокама қилинди.
Семинарда Германиядан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этди. Улар ярмаркага тайёргарлик, ариза топшириш жараёни, ҳамкорлик ва молиялаштириш йўналишларида маълумотлар билан ўртоқлашди.
Тадбир якунида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ўзбек китоб индустрияси вакилларига халқаро кўргазмаларда иштирок этишнинг амалий томонлари тушунтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter