Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Freelance Day» доирасида иккинчи мастер класс бўлиб ўтди

«Freelance Day» доирасида иккинчи мастер класс бўлиб ўтди

Ёшларни IT таълимга кенг жалб этиш, шахсий ривожланишлари, малакали мутахассислардан фойдали билим ва кўникмаларни олишлари учун шароит яратиш мақсадида «Digital City» технопарки томонидан амалга оширилаётган «Freelance day» лойиҳаси доирасида 2-мастер класс бўлиб ўтди. Дастлаб, «Digital City» академияси менеджери ташриф буюрувчиларга «Freelance day» лойиҳаси, «Digital City» ва унинг қошидаги IT-академияси ҳақида тақдимотини намойиш этди.

Шундан сўнг асосий спикер Даниядаги «Odense technical school»да «Multimedia Dizayn» йўналишида таҳсил олган, 5 йил давомида «SAE INSTITUTE DUBAI» ўқув даргоҳида маркетинг соҳасида фаолият юритган, 22 йиллик иш тажрибасига эга моҳир дизайнер Жалолиддин Карабаев таклиф этилди. Дизайнер «Digital City»даги фаолияти, графика дизайни, SSM ва маркетинг, брендинг, келажак касблари, виртуал маҳсулот нархлари, бизнес ва алоқа йўналишларида ўз билим ва кўникмаларини ёшлар билан ўртоқлашди.

Шунингдек, меҳмон спикер сифатида таклиф этилган инглиз тили ўқитувчиси Искандар Саттибаев ёшларга дангасаликка қарши курашиш, хотирани мустаҳкамлаш ва соҳанинг устаси бўлиш мавзусидаги суҳбати ҳам тингловчилар учун фойдали бўлгани эътироф этилди. Искандар Саттибаев Буюк Британиянинг Эдинбург университетида таҳсил олган, 8.5 IELTS халқаро сертификатига эга, 15 йиллик иш тажрибаси, 6 дан ортиқ китоблар муаллифи, 3000 дан зиёд шогирд чиқарган андижонлик инглиз тили ўқитувчиси ҳисобланади.

Таасуротларга бой ўтган мастер-класс сўнгидаги қизиқарли савол-жавобларда саволларга фаол қатнашган икки иштирокчига «Digital City» академиясида ташкил этиладиган ўқув курсларида имтиёзли ўқиш учун 600 000 (олти юз минг) сўмлик ваучерлар тақдим этилди. Мастер-классда 60 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг