Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футболчи Хосе Антонио Рейес автоҳалокат туфайли вафот этди

Футболчи Хосе Антонио Рейес автоҳалокат туфайли вафот этди

Фото:«Football.ua»

Испания миллий терма жамоаси, «Арсенал», «Реал», «Севилья»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаган Хосе Антонио Рейес автоҳалокат оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Севилья» жамоаси тарқатган маълумотга асосланиб «Sports.ru» хабар берди. 

Футболчи 35 ёшни қаршилаган эди. 

Рейес 10 яшарлигида «Севилья»га келган, 16 ёшида жамоа сафида дебют қилган. 2004 йилда «Арсенал» сафига қўшилган, ўша мавсум жамоа Англияда чемпион бўлиб билан бирга, мағлубиятсиз юриш ҳам қилган эди. 

Испания термаси сафида 21 ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг