Президент Шавкат Мирзиёев: Футболга хориждан мураббий олиб келамиз

Футболга алоҳида эътибор берилади
Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Президентимиз йиғилишда, спорт, хусусан, футбол масалаларига ҳам алоҳида тўхталди.
«Биз футболга энди алоҳида эътибор қарамиз. Чет элдан мураббий олиб келяпмиз. Футболга оид қарорни янги йилгача, узоғи билан 10 январгача чиқарамиз.
Футболни янада ривожлантириш учун барча ҳаракатни амалга оширамиз. Бутун дунёда футбол сиёсатлашиб кетди, биз эса сиёсатсиз футболни тарғиб қиляпмиз», — деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter