ФВБ ходимлари фалажланган фуқарони қутқариб қолдилар

ФВВ ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида инсон ҳаётини сақлаб қолди.
Кеча, соат 21:09 да, Нукус шаҳар 23 кичик туманида жойлашган хонадонларнинг бирида ёлғиз яшовчи фуқаро эшигини очмаётганлигидан ҳавотирланган унинг яқин қариндоши Қорақалпоғистон ФВБга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Хабарга кўра, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, хонадон эшиги очиб берилганда ёлғиз яшовчи фуқаро қон босими кўтарилиб кетганлиги натижасида унинг қўл ва оёқлари ишламаётганлиги маълум бўлди.
Дастлаб, қутқарувчилар томонидан фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter