ФВВ Андижон шаҳридаги катта ёнғин ҳақида маълумот берди

Бугун, 20 ноябр куни соат 21:09 да Андижон шаҳар 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Андижон вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:40 да қуршаб олинган ва ҳозирда ёнғин ўчирилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter