Ғарб ва Россия ўртасидаги зиддиятлар геосиёсий манфаатлар туфайли юзага келган — Путин

Владимир Путин Ғарб ва Москва ўртасидаги зиддиятларнинг келиб чиқиши ҳақида гапирди.
Россия президент Владимир Путин Ғарб ва Москва ўртасидаги зиддиятларнинг келиб чиқиши ҳақида гапирди. Интервьюдан парча "Россия 1" журналисти Павел Зарубин Telegram -каналида эълон қилди.
Россия етакчисининг айтишича, келишмовчиликларнинг келиб чиқишида мафкура аҳамиятга эга бўлган, аммо уларнинг асосида геосиёсий омиллар ётган.
СССР парчаланганидан кейин Ғарб давлатлари Россиянинг стратегик манфаатларига бефарқ муносабатда бўлишди: "Нафақат бепарво муносабат, балки буларнинг барчаси қандайдир геосиёсий устунликларга эришиш истаги билан боғлиқ эди”.
"Ғарб давлатлари "ўзлари ўйлаб топган қоидалар бўйича яшашга" умид қилишган: "Ғарбда шундай қарорга келишди: Совет Иттифоқи йўқ, биз Совет Иттифоқи каби потенциаль кучга эга бўлмаган Россияга нисбатан қоидаларга риоя қилишимиз керакми, хўш, ҳозир биз ўзимиз учун бирор нарсани ўзимиз хоҳлагандек ясаймиз ва ўзимиз учун ўйлаб топган қоидалар бўйича яшаймиз", — деди Путин.
Путин Петербургда ишлаётган вақтида АҚШ вакилларидан бири россиялик чегарачига қўпол муносабатда бўлганидан кейин АҚШ делегацияси билан мулоқот қилмаган эпизодни эслади.
Унинг таъкидлашича, у содир бўлган воқеани мутлақо номақбул деб ҳисоблаган, чунки погон кийган одам хизмат вазифасини бажараётганда Россияни ифодалайди: "Унга бундай муносабатда бўлиш - давлатимизга менсимай қараш демакдир”.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter