Газлида янги газ қудуғи очилди

Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қўшимча» газконденсат конидаги 9-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди.
Шунингдек, қудуқда 2176-2169 м, 2162-2159 м интерваллар оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.
Натижада қудуқдан кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Қўшимча» газконденсат кони Бухоро Вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2016 йил апрель ойида ишга туширилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter