Ғазодаги уруш Исроилга бир кунда қанчага тушмоқда?
Исроил Ғазо секторидаги операциялар учун ҳар куни миллионлаб доллар сарфламоқда, деб ёзади Bloomberg.
Агентлик маълумотларига кўра, мамлакат ҲАМАС билан урушга ҳар куни 260 миллион долларга яқин маблағ сарфлайди.
«Можаро Исроил учун дастлаб кутилганидан қимматроқ бўлди ва давлат бюджетига оғирлик қилмоқда», - дейилади материалда.
Bloomberg таъкидлашича, яқинда Исроил келаси йил учун бюджетни муҳокама қилиши керак. Октябр ойида бюджет тақчиллиги 2022 йилга нисбатан етти баравардан кўпроқ ошганига қарамай, Нетаняҳу ҳукуматида баҳсли субсидияларни сақлаб қолиш таклиф қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Исроил кенг кўламли урушни 7 октябрдан кейин, ҲАМАС ҳужуми натижасида бошлади. Мамлакат қуролли кучлари Ғазо секторини тинимсиз бомбаламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter