Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ГБУ билан жиҳозланган барча Chery моделлари кафолати сақланиб қолади

ГБУ билан жиҳозланган барча Chery моделлари кафолати сақланиб қолади

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибюторлари бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи автомобиль соҳибларини автомобилга газ баллон ускуналари (ГБУ) ўрнатилганидан кейинги техник хизмат кўрсатилиш кафолатига оид муҳим воқеа ҳақида хабардор қилмоқда.

Кўплаб автотранспорт воситалари соҳиблари ёқилғи сарфини камайтириш ва автомобилнинг тежамкорлигини орттириш мақсадида ГБУни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар. Бироқ, қарор қабул қилишдан олдин, ушбу ускуналарни ўрнатиш кафолат шартларига қандай таъсир кўрсатишини тушуниш муҳимдир. Барчага маълумки, кўплаб ишлаб чиқарувчилар ГБУ мавжуд бўлганда мижозларга кафолатли хизмат кўрсатилишидан бош тортадилар.

15 апрелдан бошлаб ГБУнинг ўрнатилганлиги Chery автомобиллари учун кафолатли хизмат кўрсатилиши инко этилишига асос бўлмайди (фақат конструкциянинг ўзгартирилиши билан бевосита боғлиқ бўлган бўғинлар, компонентлар, деталлар кафолат шартларидан чиқариб ташланади). Бошқача қилиб айтганда, автомобилнинг ўзгаришсиз қолган барча қолган қисмларига кафолат амал қилади.

Бу ҳақидаги батафсил маълумотлар билан cheryauto.uz расмий сайтида танишиш мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Chery ГБУ билан жиҳозланган автомобиллар учун кафолат шартларини сақлаб қолган биринчи чет давлат бренди бўлди.

Chery Uzbekistan расмий тармоғи нафақат юқори сифатли хизмат кўрсатиш тақдим этибгина қолмай, балки ишлаб чиқарувчи томонидан қўллаб-қувватлов амалга оширилишига ҳам кафолат беришига мижозларнинг эътиборини қаратмоқдамиз. Расмий бўлмаган ва текширилмаган сервис марказларига мурожаат қилиш исталмаган оқибатларга, шу жумладан, кафолат ҳуқуқларининг йўқотилишига ҳамда сифатсиз эҳтиёт қисмларидан фойдаланишга олиб келиши мумкин.

Маълумот учун: Roodell Service – CHERY брендининг Ўзбекистондаги расмий дилерлик сервис маркази бўлиб, кафолатли ва кафолатдан кейинги хизматларни кўрсатади.

Chery Uzbekistanнинг расмий саҳифалари:

Тезкор линиясининг телефон рақами: +998 71 276 55 55

Website: https://cheryauto.uz

Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan

Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan

YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

 Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг