Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

General Motors ходимларини қисқартиришни бошлади

General Motors ходимларини қисқартиришни бошлади

Уоррендаги GM техник маркази.

Фото: The Detroit News

General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.

«Компания келгуси йили электромобиллардан кўрилаётган зарарни 2–4 млрд долларга қисқартирмоқчи. Давлат ҳужжатларига кўра, Мичиган штатидаги Уоррен GM техник марказининг 507 нафар ходими қисқартиришга тушган», — дейилади хабарда.

GM қимматбаҳо электромобиллар ва дастурий таъминот ишлаб чиқаришда етакчи поғоналарни эгаллашга интилмоқда. Концерн қисқартирилишлар бўлишини тасдиқлади, бироқ қанча ходими ишсиз қолишига ойдинлик киритмади.

Уоррендаги GM техник маркази 1956 йилда очилган бўлиб, автогигантнинг асосий конструкторлик бўлинмаси саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг