Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда Иккинчи жаҳон урушидаги бомба сабаб минглаб одамлар эвакуация қилинади

Германияда Иккинчи жаҳон урушидаги бомба сабаб минглаб одамлар эвакуация қилинади

Кёлнда Иккинчи жаҳон уруши давридаги портламай қолган учта бомба топилди. Снарядларни олиб ташлаш ва йўқ қилиш ишлари олиб борилаётган вақтда 20 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли эвакуация қилинади. 

Шаҳар маъмуриятининг хабар беришича, бомбалар топилган жойдан 1 км радиусда жойлашган Дейтц туманидаги бинолар аҳолиси ва меҳмонлари эвакуация қилинади.

Тадбирлар чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 8:00 да бошланади. 

Маълумки, сўз юритилаётган бомбалар Америкада ишлаб чиқарилган бўлиб, оғирлиги бир ва икки тоннани ташкил қилади. 

Эвакуация зонасига, жумладан, поезд станцияси, касалхона, кўргазма маркази, RTL телерадиокомпанияси, бир нечта мактаб ва болалар боғчалари, меҳмонхоналар ва маъмурий бинолар киради.

Шаҳар маъмуриятининг таъкидлашича, бўлажак эвакуация уруш тугаганидан бери энг катта эвакуация бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг